Сергеевнинг жамоаси омадсизликка учради

Бугун БАА Про-лигасида 17-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Игор Сергеев фаолият олиб борадиган “Ал Дафра” клуби бу тур сафарда “Ал Наср” билан куч синашди.

Ушбу ўйинда ливанлик Жоан Оумари томонидан 58-дақиқада киритилган ягона гол мезбонларга ғалаба олиб келди. Ҳамюртимиз ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Сергеевга 63-дақиқада учрашув бош ҳаками Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад сариқ карточка кўрсатди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг “Ал Дафра”нинг очколари сони 12 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалидаги 12 клуб орасида 11-ўринда бормоқда.

БАА Про-лигаси. 17-тур

“Ал Наср” – “Ал Дафра” 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!