Сергей Арслонов: "Навбаҳор”дан учралган мағлубиятни оғир қабул қилган эдик"
Ўзбекистон Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сурхон" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Ягона голга Тамерлан Жамалутдинов муаллифлик қилди. Унинг голига Силванус Нимели ассистентлик қилди.
Учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арслонов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жамоамизни муҳим ва қийин ғалаба билан табриклайман. Иккала клуб ҳам бугун ғалаба қозонишни истади. “Металлург” тажовузкор ўйин кўрсатди ва фаол ҳаракат қилди. “Навбаҳор”дан учралган мағлубиятни оғир қабул қилган эдик, бугун эса футболчилар характер кўрсатишди", – деди Арслонов.
Фикрлар