Сергей Фомин Қозоғистондаги турнир чемпионига айланди

Қозоғистон кортлари мезбонлик қилган ITF таснифига кирувчи турнирнинг эркаклар баҳсларида финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда теннис бўйича Ўзбекистон жамоаси вакили Сергей Фомин мезбонлар шарафини ҳимоя қилган Бейбит Жукаевга қарши баҳс олиб борди. Тенг курашлар остида кечган беллашувнинг илк сетини Фомин ўз фойдасига ҳал этди. Жукаев ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, Сергей барибир ғалабани ўзиники қилди. Якуний ҳисоб - 6:4, 2:6, 6:4.

Мазкур титул билан ҳамюртимизни табриклаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!