Сергей Ковалев чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилди
Ads

Ўзбекистонлик мураббий Аброр Турсунпўлатов устозлик қилаётган ярим оғир вазн тоифасининг WBO камари соҳиби россиялик Сергей Ковалев навбатдаги жангини Нью-Йоркда ўтказди.

Ушбу бокс шоусида икки нафар россиялик жаҳон чемпиони рингга кўтарилдилар.

Кечанинг асосий жангида WBO чемпиони Сергей Ковалев (31-2-1, 27 КО) илк ҳимоя жангини ҳамюрти Игорь Михалкинга (21-1-0, 9 КО) қарши ўтказди.

Жанг кўпчилик кутгандек 12 раунд давом этмади. Беллашувни боксчилар эҳтиёткорлик билан жангни бошлашди. 4-5 раундга келиб боксчилар бир-бирларига зарбаларни кўпайтирди. Чапақай Михалкин Ковалевга анча-мунча муаммо келтирди. 6-раундга келиб ўтказиб юборилган зарбалар Михалкинни ҳолдан тойдирди, бироқ у ўзини қўлга олди.

... ва ниҳоят 7-раундда Ковалев тўлиқ устунликка эришиб, худди спаррингдагидек ҳаракат қила бошлади. Зарбаларга чидашга кучи қолмаган Михалкин жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, Ковалев ўзбек мураббийи Аброр Турсунпўлатов мураббийлигида қўлга киритган чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилди.

Эслатиб ўтамиз, Сергей ўтган йилнинг ноябрь ойида украиналик Вячеслав Шабранскийни нокаутга учратиб, жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган эди. Шабранский билан жангдан олдин эса Сергей Ковалев икки марта Андре Уордга мағлуб бўлган. Шундан сўнг америкалик боксчи фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Минбар

Барча блоглар