Сергей Ковалёв Бектемир Мелиқўзиев билан жанг қилиш имкониятини сақлаб қолмоқчи

Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв ва ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев жанги Ковалёвда тақиқланган модда анилқангани сабаб бекор қилинган эди.

Ковалёвнинг менежери Егис Климас "Усачев ТВ"га берган интервьюсида, ҳозирда бу борадаги олиб борилаётган ишлар бўйича янги маълумотларни айтиб ўтди.

"Бизда Ковалёв допинг истеъмол қилмаганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатларлар бор. VADA Ковалёвни яна 6 та тестга буюрди. Ҳозирда улардан 2 таси топширилди ва унда тақиқланган модда топилмади. Яна 4 та тестдан муваффақиятли ўтган тақдирда, унга лицензия дарҳол қайтариб берилади", - деди Климас.

Менежернинг такидлашича, тестлар якунланиши 2 ой вақт олади. Хозирда Сергей Ковалёв машғулотларда давом этмоқда. Аммо, унинг навбатдаги жанги ҳақида гапиришга бироз эрта.

"Билмадим... Бу борада гапириш қийин. Биз ҳали Мелиқўзиев жамоасида қандай режалар борлигини, Ковалёв навбатдаги жангини қачон ўтказиши ҳақида бир нарса дея олмаймиз. Аввало биз лицензияни қайтариб олишимиз керак ва шундан сўнг нима қилиш ҳақида ўйлаб кўрамиз", - дея қўшимча қилди у.

Хушхабар! Токио Олимпиадасига яна тўрт нафар боксчимиз йўлланмани қўлга киритди

Тошкентдаги бокс оқшомини қайси машҳур ринг-анонсери олиб боради?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар