Сергей Харитонов профессионал боксда илк жангини ўтказди

  • 12 сентябрь, 2020, 09:48
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Москва вилояти Химки шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унинг марказий жангида иккинчи ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) фаолият юритадиган россиялик Фёдор Чудинов (22-2, 15 КО) ўзининг WBA Gold камарини британиялик боксчи Умар Содиқдан (10-1, 6 КО) ҳимоя қилишга эришди. Жангнинг сўнгги - 12 раунди ўтиб бораётган бир паллада, Чудинов рақибини техник нокаутга учратди ва ғалабани қўлга киритди.

Ушбу жанг кечасининг ўзига хос воқелиги ММА оламидаги машҳур “Bellator” жангчиси Сергей Харитонов профессионал боксда дебют қилиши эди. Унга ўз вақтида афсонавий Майк Тайсонни нокаутга учратган Дэнни Уильямс рақиблик қилди. 6 раундлик қилиб белгиланган тўқнашув Харитоновнинг фаоллиги остида бошланди ва бу тез орада ўз самарасини берди. Биринчи раунднинг ўзидаёқ Уильямс нокдаунга учради. Иккинчи раунднинг ўрталарига келиб эса, жанг тўхтади. Чунки, кучли зарбадан кейин гарчи, Дэнни оёқда тик турган ҳолатда бўлса-да, ўзига кела олмади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!