
"Сериал" якунланай деб қолди! Энди бу мавзуни ёпсак ҳам бўлаверади
"Барселона" ҳамда "Бавария" ҳужумчи Роберт Левандовски борасида келишувга эришиш арафасида. Бу ҳақда журналист Тоби Альтшэффль хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, мюнхенликлар ўз ҳужумчисининг қайсарликларидан тўйган ва уни сотиб юборишга қарор қилди. "Челси" ҳамда ПСЖ ҳам мазкур трансферга қизиқиб кўрди, аммо "кўк-анорранглилар ва Мюнхен клуби ўртасидаги музокаралар аллақачон якуний босқичга етган. Бундан ташқари, польшалик форварднинг ўзи ҳам фақат Хави қўл остида тўп тепишни истаяпти.
"Бавария" Робертнинг трансферидан тушган пулни Маттейс Де Лигт учун сарфлайди. "Ювентус" ўз ҳимоячиси учун 80 миллион евро талаб қилмоқда. Ўз навбатида немис гранди 33 ёшли ҳужумчи трансферидан 50 миллион евро ишлаб олиши кутилмоқда.
Фикрлар