Серхио Бускетс мавсум сўнггида "Барселона" билан хайрлашади
"El Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, "Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс шартномаси тугагач, жамоани тарк этишга қарор қилди. 34 ёшли футболчининг каталон клуби билан шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади.
Бускетс фаолиятини MLS жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин ва катта эҳтимол билан бу "Интер" Майами бўлади.
Аввалроқ, Серхио Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафида 2008 йилдан бери тўп тепади. У клуб билан жами 30 та соврин ютган.
Фикрлар