Серхио Рамос иш тополмаяпти
ПСЖ билан шартномаси тугаганидан кейин эркин агентга айланган Серхио Рамос ҳали ўзига янги жамоа топгани йўқ.
Аввалроқ унга қизиқиш билдирган “Севилья” ва “Галатасарой” музокараларни охирига етказмади.
Яна бир вариант сифатида “Бешиктош” тилга олинган эди. Бироқ, Туркиянинг бу жамоаси ҳам Рамос билан ишламайдиган бўлди.
- Серхио Рамосга шартнома берилмайди. Бу трансферни амалга ошириш учун молиявий нуқтаи назардан ҳеч қандай имкониятга эга эмасмиз, - дейилади “Бешиктош” клуби баёнотида.
Турк клуби вице-президенти Эмре Кожадагнинг таъкидлашича, 37 ёшли испан футболчиси бир мавсум учун 10 миллион евродан кам бўлмаган маош талаб қиляпти. Бу суммани аксарият клублар кўтара олмайди.
Фикрлар