Серхио Рамос вақтинчалик бошпана топди
ПСЖ билан шартномаси якунланганидан кейин ишсиз қолиб кетган Серхио Рамос ниҳоят ўзига янги иш жойи топди.
Испаниялик машҳур ҳимоячининг профессионал футболдаги илк жамоаси – “Севилья” унга қисқа муддатли шартнома беришга рози бўлди.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, томонлар ҳамкорлик бўйича барса малаларни келишиб бўлган.
Рамос 2002-2005 йиллар давомида “Севилья” шарафини ҳимоя қилган. Кейин “Реал”га кўчиб ўтиб, юлдузли даврини мадридликлар сафида ўтказди. Энди у яна андалусияликлар либосида тўп тепадиган бўлди.
Фикрлар