Серхио Рамоснинг катта клубга трансфери яна барбод бўлди

Бир вақтлар жаҳон футболининг энг зўр ҳимоячиларидан бўлган Серхио Рамос бир неча ойдан бери ўзига иш топа олмаяпти.

Ўз даврида “Реал”, ПСЖ ва “Севилья” жамоаларида тўп тепган 38 ёшли футболчи Мексиканинг “Монтеррей” жамоаси билан музокара олиб борган эди. Томонлар ҳамкорликка келишган бўлса-да, бу трансфер амалга ошмай қолди.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича,  Мексика клубида легионерлар лимити тўлиб қолгани боис, улар испан футболчисини жамоа сафига қўша олмаслиги маълум бўлди.

Ҳозирча, машҳур ўйинчи ишсиз юрибди. Унинг агентлари АҚШнинг “Сан-Диего” клуби билан музокара бошлагани ҳақида маълумотлар чиқмоқда.

Рамос клублар миқёсида 816 та учрашувда иштирок этиб, марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, 117 та гол урган ва 42 та голли пас узатган. Испания терма жамоасида 180 та ўйинда 23 та гол муаллифи бўлган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!