"Севилья" - "Барселона": матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди. 0:0
Шарҳни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'
Регилон жарима майдони марказидан зарба берди. Аммо унинг зарбаси жуда кучсиз чиқди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Рики Пуч Ракитични алмаштирди.
- 88'
Албанинг чап қанотдан пастлатиб берган узатмасига Суарес йўналиш бағишламоқчи бўлди. Ноаниқ.
- 84'

Окампос ўз ўрнини Васкесга бўшатиб берди.
- 83'
Окампоснинг ўнг қанотдан кириб бориб берган зарбаси Тер Штеген томонидан осон бартараф этилди.
- 80'

"Барселона"дан дабл-корнер. Иккаласи ҳам бесамар кетди.
- 78'
"Куулинг-брек" эълон қилинди.
- 77'

Артуро Видаль ўрнига Гризманн майдонга тушди.
- 76'
Окампоснинг калит пасини "Барса" футболчилари блоклай олишди.
- 73'

Вацлик Мессининг жаримадан йўллаган тўпини қайтариб қолди.
- 68'

Люк де Йонг ўрнига Юссуф эль-Нессери майдонга тушди.
Хуан Жордан ўрнига Гудель ўйинга қўшилди.
- 65'
Месси ҳужумда қоидани бузди.
- 63'

Артур Брейтуэйтни алмаштирди.
- 62'

Банега Бускетсга ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 61'
Окампоснинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кетди.
- 59'

Мунир ўрнига Сусо майдонга туширилди.
- 57'

ТЕЕРР ШТЕГЕЕЕННН!!! Мунирнинг кучли зарбасини немис посбони қайтарди.
- 55'

Тер Штегендан супер сейв! Окампос яқин-юқори бурчакни мўлжаллаган эди.
- 48'
"Севилья"нинг ҳужумини барселоналиклар ўқиди.
- 46'

Оливер Торрес ўрнига Эвер Банега майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи тайм ўз якунига етди.
- 45'

Бускетс ва Бернардо сариқ карточка билан жазоланди.
- 45'

Люк де Йонг бирга бир вазиятга чиқиб борди! Офсайд...
- 45'

Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 39'

Пике Мунирнинг оёғини босиб олди ва бунинг учун огоҳлантирилди.
- 36'

"Севилья"нинг кетма-кет икки бурчак зарбаси бесамар якунланди.
- 34'
Ракитич жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Пенальти йўқ.
- 30'
Ҳакам "куулинг-брек" - салқинланиб олиш учун танаффус эълон қилди.
- 27'

Регилон қўполлик учун огоҳлантирилди.
- 25'
Ракитичнинг узоқ масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 24'
Месси яна бир жарима зарбасини амалга оширди. Бироз кучсиз чиқди ва дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
- 21'
Месси жарима майдони ёнгинасидан стандарт вазиятга эга бўлди. Унинг зарбасини Кунде қайтарди, Вацлик эмас
- 18'
"Севилья" қарши ҳужумларни кутмоқда.
- 11'
"Севилья" футболчиларида ғоят қулай имконият пайдо бўлди. Аммо зарба ноаниқ.
- 8'
"Барса" дастлабки дақиқаларда тўпни назорат қилмоқда.
- 2'
Суареснинг дастлабки дақиқаларда йўллаган зарбаси дарвозабонга бориб тушди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Бугунги баҳсни Хосе Луис Гонсалес бошқариб боради.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. "Севилья" - "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳсни матнли трансляция орқали кузатиб бориш имконига эгасиз.
Фикрлар