"Севилья" ҳимоячиси Саудияга йўл олади
Футболчилар Саудия Арабистонига кетишда давом этади. Навбат "Севилья" ҳимоячиси Карим Рекикга етиб келди. У "Ал-Иттифоқ"га ўтишга яқин, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Томонлар ўртасида келишув амалга ошиб бўлган. Тез орада тафсилотлар маълум бўлади. Макзур клуб Рекикдан ташқари яан бир нечта трансфер устида ишламоқда. "Ливерпуль" футболчиси Жордан Хендерсон ҳам тез орада "Ал-Иттифоқ" ўйинчисига айланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рекик 2020 йилда "Герта"дан "Севилья"га кўчиб ўтганди. Унинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача амал қилади.
Фикрлар