"Севилья" жаҳон чемпионини таркибига қўшиб олмоқчи
"Боруссия Дортмунд" собиқ ярим ҳимоячиси Марио Гётце фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
28 ёшли германиялик футболчи "Севилья" клуби қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Sky Deutschland. Испан клуби футболчининг агенти билан алоқага чиқиб улгурган.
Олдинроқ, июль ойи бошида эркин агентга айланган Гётце учун "Атлетико", "Милан" ва "Лацио" клублари даъвогарлик қилаётгани маълум қилинган эди.
Фикрлар