"Севилья" навбатдаги харидини амалга оширди

CHERY AUTO

Испаниянинг “Севилья” клуби ўзги трансферлардаги ўзининг навбатдаги харидини амалга оширди. Андалусияликлар бу сафар “Сампдория” ҳужумчиси Луис Мурьелни ўз сафига қўшиб олишди.

Tecno

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 26 ёшли футболчи тез орада “Севилья”да тиббий кўрикдан ўтади ва клуб билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Мурьель “Сампдория” таркибига 2015 йил “Удинезе”дан келиб қўшилган. У ўтган мавсум А Сериянинг 26та турида майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 11та гол уришга эришган. Шунингдек, жамоасининг 11та голига ҳам ассистентлик қилишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию