"Севилья" "Реал"нинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди

Бироз аввал Испания чемпионатининг 18-тури доирасида "Севилья" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. "Рамон Санчес Писхуан" стадионида бўлиб ўтган ўйинда майдон эгалари мусобақа пешқадамини иродали тарзда мағлуб этишди - 2:1.
Бу билан андалусияликлар "қироллик клуби"нинг 40та ўйиндан буён давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйишди. 
Энди пешқадам "Реал" ҳисобида 40 очко мавжуд бўлса, 2-поғонадаги "Севилья" очколари сонини 39тага етказиб олди. Эслатиб ўтамиз, "Реал" битта ўйин кам ўтказган.

"Севилья" - "Реал" 2:1 (0:0)

Голлар: Роналду 67’ (пенальти) – 0:1, Рамос 85’ (автогол) – 1:1, Йоветич 90’ – 2:1
"Севилья": Рико, Мариано, Пареха, Рами, Эскудеро, Иборра (Сарабия 77’), Н'Зонзи, Васкес (Йоветич 68’), Насри, Витоло, Бен-Йедер
Заҳира: Сория, Ленгле, Вьетто, Меркадо, Краневиттер
"Реал": Навас, Варан, Рамос, Начо, Карвахаль, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич 75’), Марсело, Бензема, Роналду
Заҳира: Данило, Касилья, Мората, Асенсио, Васкес, Диас
Огоҳлантиришлар: Иборра 31’ , Н'Зонзи 42’ , Насри 82’ — Марсело 84’

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!