"Севилья" Шомуродовга қизиқаётган жамоадан футболчи олди. Янги трансферларга йўл очилмоқда

Туркиянинг "Галатасарой" клуби ҳимоячиси Маркао фаолиятини Ла Лигада давом эттирадиган бўлди.

"Севилья" бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда Испания клуби матбуот хизмати хабар берди. 

26 ёшли футболчи "Севилья" билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Аввалроқ, "Галатасарой" ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга жиддий қизиқиш билдирганди ва унинг трансфер масаласини римликлар билан муҳокама ҳам қилган. Бироқ "Рома" вакилимизни қўйиб юбормаслигини айтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!