Севонрец Оказава спаррингда Равшан Маҳаммаджоновга қарши ёхуд японияликлар "Оқтепа" клуби меҳмони бўлди (Видео)

  • 27 январь, 2022, 21:29
  • 1
  • Бокс

Маълумки, бокс бўйича япониялик жаҳон чемпиони Севонрец Оказава айни кунда юртимизда бўлиб турибди. Сабаби, у Тошкентда ташкил қилинадиган профессионал бокс кечасининг марказий жангида ҳамюртимиз Абдурасул Исмоиловга қарши 4 раундлик жангда рингга кўтарилади. Аслида, ушбу жанг кечаси ва улар ўртасидаги тўқнашув бугун бўлиши керак эди. Бироқ, электр энергиясининг узилиши туфайли, юртимизда ташкил этилаётган 22 ёшгача бўлган ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги бир кунлик мажбурий танаффусдан сўнг, профессионал бокс оқшоми бир кунга сурилди ва эртага яъни, 28 январь куни ушбу кеча бўлиб ўтади. 

спар

Хабарингиз бор, ушбу япон боксчисининг мураббийи Владимир Шин ўзбекистонлик ва у айни вақтда Япония терма жамоасида фаолият юритмоқда. Шунингдек, яна бир япон мураббийи Хирокуни Мото ҳам бир неча йил Ўзбекистонга келиб, ўз тажрибасини ошириб кетганди. Хуллас, уларнинг юртимиздаги кўплаб мураббийлар билан алоқаси жуда яхши ҳисобланади.

Жумладан, Тошкентда фаолият юритадиган "Оқтепа" бокс клуби мураббийи Зуфар Сулаймонов билан ҳам дўстона алоқаларга эга. Айнан ушбу омил туфайли, ушбу клуб вакиллари Севонрец Оказава билан спарринг шерик сифатида машғулотларда иштирок этди. 

Айниқса, профессионал бокс бўйича ёшлар ўртасидаги WBC жаҳон чемпионлик камари соҳиби Равшан Маҳаммаджонов билан бўлган қарама-қаршилиги жуда қизиқарли кечди. Қуйида, ушбу спаррингдан лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
28/01/2022 10:04
япон боксчиси жуда яхши йигит экан. Лекин нега спарингда каска ва химоя шитларисиз тушганига хайронман.