Сехудо: "Бу Двалишвили учун совға бўлади"
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони америкалик Генри Сехудо Шон О'Мэлли ва Мераб Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди.
"О'Мэлли қандай қилиб рақибни ерга қулатиш ва ердан чиқишни билмайди. Унинг бу борада жуда кўп муаммолари бор. Менинг учта спарринг шеригим унинг йиғинида бўлган ва уларнинг барчаси бир нарсани айтишди: бу жанг Двалишвили учун совға. Мераб дастлабки икки раундда эҳтиёткор бўлса бас. Кейин у Шонни бемалол енга олади”, — деди Сехудо ўзининг You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, О'Мэлли(18-1-1 N/C) ва Двалишвили(17-4) ўртасидаги жанг 14 сентабрь куни Лас-Вегасда "UFC 306" турнирида бўлиб ўтади.
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!
Фикрлар