"Шабаб Ал-Аҳли" футболчиси: Ютқазишга ҳаққимиз йўқ

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал-Аҳли" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дубайликлар ярим ҳимоячиси Абдалла Ал Нақби иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

"Худо хоҳласа эртанги ўйинга ҳамма тайёр. Бу жамоамиз учун муҳим баҳс. Ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Бизнинг мақсадимиз – ғалаба қозониш. Доим яхши ўйин кўрсатамиз ва  бизни мусобақага қайтарадиган ижобий натижаларга эришига интиламиз", -деди футболчи. 

Маълумот учун, "Шабаб Ал-Аҳли" ва АГМК ўртасидаги баҳс эртага 00:00да старт олади. Мазкур жамоалар ўртасидаги аввалги ўйинда Миржалол Қосимов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Машарипов жамоаси қийин аҳволда! "Шабаб Ал-Аҳли" мураббийи АГМКга қарши ўйин олдидан нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!