Шаҳбоз Умаров ассист қайд этган ўйинда жамоаси ғалаба қозонди (видео)

Қозоғистон чемпионати 23-туридан ўрин олган "Ордабаси" - "Шахтёр" учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Баҳс тақдирини Максим Фединнинг ягона голи ҳал этиб берди. Эътиборлиси, унга Шаҳбоз Умаров ассистентлик қилди. Ҳар икки легионеримиз беллашувни асосий таркибда бошлади ва Умаров 75-дақиқада захирага олинди. Одилбек Абдумажидов тўлиқ ўйнади.

Шу тариқа, мезбонлар очколари сонини 35 тага етказиб олди. "Шахтёр" ҳисобида 31 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!