Шаҳбоз Умаров жамоасига янги мураббий тайинланди

Виталий Жуковский БАТЭ бош мураббийига айланди. Бу ҳақда борисовликлар матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Жуковскийнинг аввалги иш жойи "Ислочь" жамоаси ҳисобланади. Виталийгача Борисов клубини Александр Лисовский бошқариб келаётган эди. 

БАТЭ якунланган мавсумда Беларусь чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни "Энергетик-БГУ" сафида ўтказган ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ҳам янги мавсумда борисовликлар шарафини ҳимоя қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!