Шаҳрам Ғиёсов Абдумалик Ҳалаковни унга ўхшатилаётгани ҳақида нима деди?

  • 24 ноябрь, 2020, 19:29
  • 0
  • Бокс

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони бўлган Шаҳрам Ғиёсов сайтимизга берган интервьюсида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Абдумалик Ҳалаков ҳақида гапирди.

"Ҳалаковни нимага мақтайман? Уни меҳнатсеварлиги учун мақтайман. Унинг кўзида "олов" борлигини кўраман, ёниб туради. Мен шу акаларимдан ҳам яхшироқ бўламан, деган нарсани кўраман.

Унда ўзининг жуда ҳам чиройли йўналиши бор, бизнинг ўхшашлигимиз шундаки, рингда шоу кўрсата оламиз. У ҳам мен каби мазза қилиб жанг қилади, боксдан завқ олади ва боксни санъат даражасига чиқаради. Айнан, шунинг учун бизни бир-биримизга ўхшатишади, деб ўйлайман. Ҳалаков ҳали биздан ҳам яхшироқ бўлиб кетади," - деди Ғиёсов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!