Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик камари учун жанг қилади!
2 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, унда таниқли чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам иштирок этиб, мексикалик Рауль Куриэлга қарши рингга кўтарилиши белгиланди.
Ушбу тўқнашув ғолиби ярим ўрта вазнда WBA Regular чемпионлик камарини қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, Ғиёсов охирги жангини Lift промоушенида ўтказиб, муддатдан аввал ғалаба қозонган эди.
Фикрлар