Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Исроил Мадримов иштирок этадиган жанг кечасига оид промо роликни томоша қилинг

  • 10 август, 2020, 20:50
  • 0
  • Бокс

15 август (Тошкент вақти билан 16 август тонгда) АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу жанг кечасида Исроил Мадримов ҳамда Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини ўтказади. Мадримов мезбонлар вакили Эрик Уокерга қарши жанг қилса, Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Франсиско Рохога қарши рингга кўтарилади. Ҳамюртларимиз иштирокида жанглар Sport TV канали орқали бевосита жонли равишда эфирга узатилишидан ҳам хабарингиз бор. 

Табиийки, ушбу бокс кечасига оид проморолик ҳам тақдим этилган. Қуйида, буни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!