Шаҳрам Ғиёсов Олимпияда учун ҳаваскор боксга қайтган бўлармиди?
Профессионал боксда 10 та ғалабага эришган Шаҳрам Ғиёсов сайтимиз учун берган интервьюсида ҳаваскор боксга қайтмаслигини маълум қилди.
"Аввалроқ, юртимиз байроғини баланд кўтариш ва терма жамоамизга медаль кераклиги сабабли ҳаваскор боксга қайтгандим. Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионатларида ютганман, Олимпиадада совриндор бўлганман, яъни ҳаваскор боксда ўзимга керакли натижаларга эришиб бўлганман. Мен олдинга янги қадам ташлаганман, ўз олдимга янги мақсадларни қўйдим. Аммо, шундай бўлдики, менга "Шаҳрам келишинг керак ва Олимпиада медалини олишинг керак," - дейишди. Мен эса хўп дедим, келдим. Улар менинг менежерларимни ҳам бунга кўндиришди. Хабарингиз бор, спарринг жанг ҳам ўтказилди. Шундан сўнг, "сен профессионал боксга ёндашиб кетибсан, энди ёшларга йўл берайлик, улар ҳам ўзларини кўрсатсин," - дейишди.
"Шуни олдинроқ айтсангиз ҳам бўларди, менда ниятим ҳам йўқ эди. Шундоқ ҳам ёшларга йўл очиб, ҳаваскордан чиқиб кетгандим," - деб айтдим.
Мен федерациядагиларни барчасини хурмат қиламан. Улар менга профессионал фаолиятимда омад тилашди. Бўлди, бор нарса шу холос," - деди Ғиёсов.
Фикрлар