Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиевнинг қачон Тошкентга қайтиб келиши маълум бўлди
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчиларимиз Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев Тошкент вақти билан бугун тонгда жанг ўтказганликлари борасида хабар берган эдик.
Ғиёсов АҚШлик Эммануэль Тэйлорни 10 раунд давом этган баҳсда очколар ҳисоби бўйича мағлуб этиб, интерконтиненталь камарини қўлга киритган эди.
Аҳмадалиев эса мексикалик Карлос Карлсонни 3-раунддаёқ рингга ағдариш орқали ўзининг профи боксдаги олтинчи ғалабасини қайд этди.
Ҳар иккала боксчимиз 29 апрель куни 14:00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келиши маълум бўлди. Барча бокс ихлосмандларини тантанали кутиб олиш маросимига таклиф этиб қоламиз!
Фикрлар