Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиевнинг қачон Тошкентга қайтиб келиши маълум бўлди

  • 28 апреля, 2019, 00:06
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчиларимиз Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев Тошкент вақти билан бугун тонгда жанг ўтказганликлари борасида хабар берган эдик.

Tecno

Ғиёсов АҚШлик Эммануэль Тэйлорни 10 раунд давом этган баҳсда очколар ҳисоби бўйича мағлуб этиб, интерконтиненталь камарини қўлга киритган эди.

Аҳмадалиев эса мексикалик Карлос Карлсонни 3-раунддаёқ рингга ағдариш орқали ўзининг профи боксдаги олтинчи ғалабасини қайд этди.

Ҳар иккала боксчимиз 29 апрель куни 14:00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келиши маълум бўлди. Барча бокс ихлосмандларини тантанали кутиб олиш маросимига таклиф этиб қоламиз!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию