Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Рио Олимпиадаси совриндори, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсовнинг (9-0,7 КО) навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. 

Шаҳрам, 15 август куни, АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида WBA интернационал камари ҳимояси учун мексикалик Франсиско Рохо (22-3, 15 КО)га қарши жанг қилади. Табиийки, Ғиёсов DAZN шоусида рингга кўтарилади.

Маълумот учун, юртдошимиз сўнги жангини бир йил аввал яъни, 2019 йил 24 августда колумбиялик Дерлей Пересга қарши ўтказиб, уни нокаутга учратган эди. 

106108530_648928682359560_2380880938512557275_n

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)