Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ рақиби миллион доллардан ортиқроқ гонорарли жангда рингга кўтарилади, рақиб ҳам жиддий

  • 4 январь, 2023, 16:13
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) WBA Regular камари эгаси, литвалик Эймантас Станионис (14-0, 9КО) 18 март куни Америка Қўшма Штатларида даъвогар Виржил Ортисга (19-0, 19КО) қарши рингга кўтарилади.

WBА томонидан буюрилган мазкур жангни ташкил этиш ҳуқуқи Ортиснинг промоутерлик компанияси - Golden Boy томонидан 2,300,000 долларга сотиб олинган. Ушбу маблағнинг 75 фоизи (1,725,000 доллар) камар эгаси Станионисга насиб қилса, 25 фоизи (575,000 доллар) Ортисга гонорар сифатида берилади.

Станионис 2022 йил 16 апрель куни Ражаб Бутаевни мағлуб этиб WBA Regular жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган.

24 ёшли даъвогар Виржил Ортис эса 2022 йил 13 август куни англиялик Майкл Маккинсонни муддатидан олдин таслим этган ва даъвогарлик мақомини олган.

Эслатиб ўтамиз, Станионис Рио Олимпиадасида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсовга имкониятни бой берган ва профессионал боксга ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!