Шаҳзод полвон бронза медал учун курашади
Грузиядаги Гран-при турнирида иштирок этаётган Шаҳзодбек Собиров бронза медалга даъвогар қилмоқда.
90 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқаётган ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун курашда россиялик Станислав Ретинский билан куч синашди. Бу баҳсда омад россиялик дзюдочи томонида бўлди ва ҳамюртимиз иккита огоҳлантириш эвазига ва вазари баҳоси эвазига мағлуб бўлди.
Шундай бўлса-да, Шаҳзодбек учинчи ўрин учун курашни давом эттиради ва словакиялик Петер Жилка билан рақобатлашади.
Фикрлар