Шаҳзод Султонов жанг қилувчи "Kenjayev PL- 3" турнирининг янги санаси маълум!

  • 24 сентября, 2022, 20:30
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Борьба
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 17 сентябрь куни Андижон вилоятининг Пойтуғ шаҳарчасида Kenjayev_Professional_Liga навбатдаги 3-турнирини ўтказиши лозим эди.

Tecno

Бироқ, Андижон вилояти хафсизлик хизмати ходимлари Самарқанда ўтган ШҲТ самитидан қайтиб келишга улгурмагани сабабли ушбу жанг оқшоми қолдирилганди. Мазкур лига раҳбари Жаҳонгир Кенжаевнинг сайтимизга маълум қилишича, турнир 26 сентябрь куни ўтказиладиган бўлди. 

Маълумки, жанг кечасининг марказий жангларида таниқли актёр Шаҳзод Султонов ҳам рингга кўтарилади. 

Эслатиб ўтамиз, турнир Sports.uz Youtube каналида жонли равишда трансляция қилинади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию