Шаҳзода Бэйл учун

Тез орада Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси қўлига ўтиши айтилаётган “Ньюкасл” мавсумлар оралиғида бир қатор шов-шувли трансферларни амалга оширади.

Daily Mail нашрининг ёзишича, “қарғалар” “Реал” вингери Гарет Бэйлга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шаҳзода 30 ёшли уэльслик футболчи учун “қироллик клуби”га нақд 60 млн евро таклиф қилмоқчи.

Шу ўринда, Бэйл “Реал”нинг энг кўп маош олувчи футболчиси эканини ҳам айтиб ўтиш лозим. Унинг йиллик маоши 17 млн еврони ташкил этади.

Гарет жорий мавсум “Реал” сафида Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)