Шакира Қатардаги жаҳон чемпионатида куйлашдан бош тортди

Колумбиялик хонанда Шакира Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросимида қатнашишдан бош тортда, деб хабар тарқатди Marca нашри.

Манбанинг таъкилашича, қўшиқча расмий тадбирга бир неча кун қолганида Қатарнинг сиёсий режими туфайли мундиалга бормаслигини таъкидлаган.

Аввалроқ, таниқли санъаткорлардан Дуа Липа ва Род Стюарт ҳам ана шу йўлни танлаган эди.

Шакира муаллифлигидаги “Waka Waka” кўшиғи 2010 йили Жанубий Африка Республикасилда ўтказилган жаҳон чемпионатининг расмий гимнига айланган эди. Ўшанда колумбиялик гўзал мундиалнинг очилиш маросимида ушбу қўшиғини куйлаган.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича жаҳон чемпионати Яқин Шарқ ҳудудида илк маротаба ташкил этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!