"Шальке" Коноплянканинг нархини эълон қилди

Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби ўзининг украиналик ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянкани сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Немис клуби 29 ёшли футболчини тахминан 3-5 млн еврога пулламоқчи. Таъкидлаш керакки, Коноплянканинг “Шальке” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унинг йиллик маоши эса 4,5 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Коноплянка “Шальке” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 74та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!