"Шальке"га қарши ўйиндан олдин "Бавария" 2 та йўқотишга учради
Хабарингиз бор бугун Германия кубогининг 1/4 финал босқичи доирасида “Бавария” сафарда “Шальке” меҳмони бўлади.
Sky Sport тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар ҳимоячиси Жером Боатенг ошқозони билан боғлиқ муаммолар сабаб ушбу ўйинда жамоасига ёрдам беролмайди.
Бугунги ўйинда шунингдек “Бавария”нинг яна бир ҳимоячиси Лукас Эрнандес ҳам жароҳати сабаб иштирок этмайди.
Маълумот учун, “Шальке” – “Бавария” баҳси Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.
Фикрлар