"Шальке"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум

"Шальке" клубининг янги бош мураббийи Давид Вагнер бўлади. Sky Sports тарқатган хабарга кўра гельзенкирхенликлар 47 ёшли германиялик мутахассис билан келишувга эришишган.

Маълумот учун, Вагнер ўзининг мураббийлик фаолиятини 2011 йилда бошлаган. У дастлаб "Боруссия" Дортмунднинг ўринбосарлар жамоасини бошқарган. Кейин эса Англиянинг "Хаддерсфилд" клубига устозлик қилган.

Маълумот учун, "Шальке" Бундеслига якунланишига 3 тур қолганда 15-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!