“Шанхай СИПГ” Обамеянгга 150 миллион евро таклиф қилди. У Аҳмедов билан жамоадош бўладими?
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин. La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича яқиндагина ҳамюртимиз Одил Аҳмедовни ўз сафига қўшиб олган  “Шанхай СИПГ”клуби габонлик форвард учун 150 миллион евро таклиф қилган.

Агар Обамеянг бу таклифни қабул қилса, у ҳолда ҳафтасига 800 минг евро (йилига 41 миллион евро атрофида) маош олиб, бу борада дунёда яққол етакчиликни ўз қўлига олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина “Шанхай Шэньхуа” аъзосига айланган Карлос Тевес ҳозирча дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлиб турибди. Хитой клуби 32 ёшли аргентиналик футболчига ҳафтасига 720 минг евро тўлайди.