Шақири Сербия - Швейцария учрашувининг энг яхши футболчиси
Ads

Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хердан Шақири Сербияга қарши кечган учрашувда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилиб, ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди.

Учрашув Калининградда бўлиб, швейцарияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шақири 90-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Энди Швейцария термаси ҳал қилувчи баҳсда Коста-Рика билан Нижний Новгородда куч синашса, Сербия термаси Москвада Бразилия термасига қарши майдонга тушади. Ҳар икки ўйин ҳам 27 июн куни бўлиб ўтади.