Шарҳловчи Москванинг "Локомотив"идан "Тамбов"га ўтган Жасур Жалолиддинов ҳақида гапирди

Бир неча ой аввал, ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор"дан Москванинг "Локомотив" клубига кўчиб ўтганди. Аммо ярим ҳимоячи мамлакатнинг бошқа жамоаси "Тамбов"да ижара асосида тўп тепадиган бўлди.

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида Жасур Жалолиддиновнинг ижарага бериб юборилиши хусусида фикрларини баён этди.

- "Локомотив"да ўйин амалиётисиз вақт ўтказишдан кўра, "Тамбов" клубида тажрибани ошириш варианти, албатта, яхшироқ. Жасур Жалолиддиновга янги жамоасида омад тиламоқчиман! 18 ёш бу карьеранинг бошланиши ва ўзини кўрсатишга вақт етарли. "Тамбов" Жасурга 7-рақамни топширди. Буёғига фақат меҳнат ва ўзига ишонч талаб этилади.

EkPFo0SWkAEK_F9

Айни вақтда "Тамбов" клуби Россия Премьер лигасида 13-ўринда бормоқда. Кейинги ўйинини 18 октябрь куни "Ротор"га қарши ўтказади, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Okasi
16/10/2020 22:32
Адекват фикрлар!
Жасурбекка омадлар ёр бўлсин! Жасур, укам, шундай вундеркиндлани ўйинини қигин-ки, Локомотивдаги соққафурушлар а.....т қилиб қосин ва санга шу ёшингда Бененевентоданмас, Фиорентина, Наполи ёки бошқа Италия клубларидан таклифлар тушсин. Омад яна бир бор укам!