"Шаржа" футболчисининг "Пахтакор" дарвозасига киритган голи 3-турнинг энг чиройлиси бўлишга номзод
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури ўз якунига етди. Тур давомида бир қатор чиройли голлар урилди ва ОФК расмий сайти бугун улар орасида энг чиройли бўлган 5 тасини саралаб олди.
Улар орасида "Шаржа" футболчиси Салем Салеҳнинг голи ҳам ўрин олган. "Пахтакор"га қарши ўйиндаги 2-голнинг киритилишида Каионинг хизматлари беқиёс бўлди. Ушбу голнинг эътироф этилишида ҳам ушбу легионернинг ажойиб дриблинги ҳал қилувчи роль ўйнагани сир эмас.
Қуйида ушбу ўйиндаги барча хавфли вазиятларни яна бир бор кўриб чиқишингиз мумкин:
Фикрлар