
"Sharjah Masters". Нодирбек Абдусатторов кучли учликда!
БААнинг Шаржа шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли "Sharjah Masters" 2025" турнири ўз якунига етди.
Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этган ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Ваҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди.
Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов "Sharjah Masters International Chess Championship 2025 2025" халқаро турнирининг "А" гуруҳида 3-ўринни кўлга киритди. Назиралиев Қиличбек эса, “C” гуруҳида иккинчи ўрин эгаллади.
Фикрлар