Шармандали мағлубиятдан кейин “Тоттенхэм” бош мураббийни ҳайдайди

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Мадридда “Атлетико”дан 5:2 ҳисобида учралган мағлубият “Тоттенхэм” бош мураббийи Игор Тудорга қимматга тушиши мумкин.

Хорватиялик мураббий кучли рақибга қарши таркиб танлашда адашди ва 17-дақиқадаёқ дарвозабонни алмаштиришга мажбур бўлди. Лондонликлар Мадриддаги ўйиннинг дастлабки 22 дақиқаси давомида тўртта гол ўтказиб юборди.

Умуман олганда, “Тоттенхэм” Игор тудор бош мураббий этиб тайинланганидан кейин қаторасига учта учрашувда мағлуб бўлди

MatchDay Central нашри маълумотига кўра, мураббийнинг тақдири деярли ҳал бўлган. Клуб уни ишдан бўшатишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозирда раҳбарият янги мураббий қидиришни бошлаб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!