Шармандали мағлубиятдан сўнг МЮ афсонаси шифохонага тушиб қолди (фото)
Англия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги учрашувда мерсисайдликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин давом этаётган бир пайтда, "қизил иблислар"нинг собиқ сардори Рио Фердинанд "Твиттер"даги саҳифаси орқали пост қолдирди. "Бу 60 дақиқа мени касалхонага тиқди. Жин урсин!",-дея ёзиб қолдирди англиялик собиқ футболчи.
Твит ёзилган вақтда таблода 5:0 ҳисоби билан МЮнинг ашаддий рақиби "Ливерпуль" ғалаба қозонаётганди. Бир неча дақиқалардан сўнг, захирадан ўйинга қўшилган Поль Погба қизил карточка олди.
Фердинанд ўз саҳифасига қуйидаги суратни юклади.
Фикрлар