Шармандали мағлубиятга ким айбдор?
“Манчестер Юнайтед” Премьер-лиганинг 26-турида “Ливерпуль”дан қақшатқич зарбага учради. Юрген Клопп шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз еттита голни жойлади.
Аламли мағлубиятдан кейин Эрик тен Хаг футболчилар унинг кўрсатмаларини бажара олмагани ва ўзларини профессионалликларини кўрсата олмаганини таъкидлади.
- Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, лекин танаффусга яқин биргина хатога йўл қўйдик. Беллашувнинг иккинчи ярмида ўзимизга ўхшамадик. Бу бизнинг стандартларга тўғри келмайди. Бир жамоадек ўйнамадик. Бу профессионаллик эмас. Ғазабис қўзияпти.
Ҳайратга тушяпман Чунки бир неча ойдан бери бу жамоа рақобатбардош ва ғалабага иштиёқи баланд эканини намойиш қилиб келаётган эди. Иккинчи бўлимда ўйланган режаларни амалга оширмадик, ҳеч ким ўз ишини бажара олгани йўқ, - деди Эрик тен Хаг.
Фикрлар