Шароф Муҳитдинов: "Насаф" ёш таркибга эга, аммо бу бизни ташвишлантирмайди

Шу вақт мобайнида у жамоанинг тажрибали футболчиларидан бирига айланиб улгурди. У мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 Янги мавсумга қандай ҳозирлик билан келяпсиз? Умуман олганда бу мавсумдан нима кутаябсиз?

- Жамоамиз анчадан буён янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Мана биз ҳам куни кеча ОТЖдаги йиғинимизни якунлаб жамоамиз сафига келиб қўшилдик. Жамоамиздаги муҳит аъло даражада. Бу йил ҳам жамоадошларимиз билан биргаликда совринли ўринлар учун курашамиз.

Мана сиз ОТЖ билан бирга ўқув машғулот йиғинида бирга бўлдингиз, у ердаги машғулот билан клуб машғулоти ўртасидаги фарқ нимада?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Ҳар иккала мураббийдан ҳам керакли сабоқларни олиб яхши футболчи бўлишга ҳаракат қиламан. ОТЖ билан бирга ҳам яхши йиғин ўтказдик. Йиғин доирасида бир неча ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди.

Ўзингизни жисмоний қандай ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?

- Жисмоний ҳолатим анча яхши. Ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

Жамоада қайси футболчи билан кўпроқ ҳаракатларингиз бир бирига мос келади яъни сиз билан ким яхши «тандем» бўлади олади?

- Айнан кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Чунки кўпчилиги билан бирга ўсганман ва улар билан анчадан буён бир майдонда тўп сураман.

Жамоа сезиларли даражада ёшарди. Суперлига жамоалари таркибида тажрибали футболчилар, легионерлар мавжуд. Бу сизни чўчитмайдими?

- Тўғри жамоамиз ёш лекин бу бизни ташвишлантирмайди. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек жамоадошларимни кўпчилиги билан анчадан буён биргамиз. Жамоадошларим ёш бўлишига қарамай сиз юқорида айтиб ўтган футболчилардан қолишмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!