Шарофиддин Лутфиллаев кутилмаганда мусобақани эрта тарк этди (фотогалерея)

Хабарингиз бор, айни дақиқаларда "Ҳумо Арена"да дзюдо бўйича Тошкент "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақанинг иккинчи босқичи доирасида ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфиллаев Беларусь вакили Артьём Коласауга қарши татамига чиқди. 

Сўнгги паллагача жангни назорат қилганига қарамай, Лутфиллаев якунда қўлини рақибга бериб қўйди. Оғритиш услуби орқали ғалаба қозонган Коласау кейинги босқичга йўлланма олди. 

Қуйида ушбу баҳснинг қизиқарли лавҳаларини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар