Шашка: Жаҳон чемпионатида ҳозирча 6 та медаль қўлга киритилди, шундан 3таси олтин

21 август куни Болгариянинг Кранева шаҳрида шашка бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олган эди. Дунёнинг 21 та давлатидан келган умидли спортчилар қаторида 12 нафар (6 нафар қиз ва 6 нафар ўғил) юртдошимиз ғолиблик учун дона суришмоқда.

Шунингдек, мазкур Жаҳон чемпионати бош ҳаками этиб ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Алишер Ортиқов тайинланган.

Мусобақанинг дастлабки медаллари ўз эгаларига топширилди. 11 ёшгача бўлган болалар ўртасида Шейхали Азизов, 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида Амирбек Шаҳобов, 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Фирдавс Олимовлар жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда ҳам бир қатор ижобий натижалар қўлга киритилди. Хусусан, 11 ёшгача бўлган қизлар дастурида Рухсора Баҳодирова кумуш ҳамда Рухшона Қаюмова бронза медалини, талаба қизлар ўртасидаги баҳсларда Шаҳзода Турсунмуродова кумуш медалини қўлга киритишди.

Айтиб ўтиш жоизки, турнир доирасида Шаҳзода Турсунмуродовага Халқаро гроссмейстер унвони гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.

Эртага блиц йўналиши бўйича мусобақалар давом эттирилади. Жаҳон чемпионати эса 1 сентябрь куни ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!