Шахмат бўйича йилнинг энг нуфузли мусобақаси - FIDE рапид ва блиц жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон вакиллари номи маълум бўлди. Нодирбек Абдусатторов рапид йўналиши жаҳон чемпионлик унвонини ҳимоя қиладими? (иштирокчилар)
25-31 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахмат спорт туридан FIDE таснифига кирувчи йилнинг энг нуфузли мусобақаси - "FIDE рапид ва блиц жаҳон чемпионати" бўлиб ўтади.
149 нафар эркак шахматчилар беллашувларда иштирок этса, аёллар ўртасидаги мусобақаларда 93 нафар қатнашчи рўйхатдан ўтган.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Магнус Карлсен (2859) (Норвегия), Ҳикару Накамура (2768), (АҚШ), Фабиано Каруана (2766) (АҚШ), Ян Непомняший (2793) (Россия), Аниш Гири (2764) (Нидерландия) каби жаҳон юлдузлари, аёллар ўртаси эса Александра Горячкина (2584) (Россия), Катерина Лагро (2563) (Россия), Ҳампи Конеру (2572) (Ҳиндистон), Тан Жонгйи (2518) (Хитой) ва бошқа етакчилар ғолиблик учун баҳс олиб борадилар.
Ушбу мусобақада ҳар бир шахматчи индивидуал тарзда иштирок этади ва қуйидаги ҳамюртларимиз ҳам рўйхатдан ўтган:
Эркаклар: Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Ҳумоюн Бекмуратов, Муҳаммадзоҳид Суяров.
Аёллар: Нафиса Моминова, Умида Омонова, Афруза Хамдамова.
Эслатиб ўтамиз ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов рапид йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Фикрлар