Шахмат. Нодира Надиржанова, Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов шахмат олимпиадасини мағлубиятсиз якунлади, Афрузани Ҳамдамова аёллар гроссмейстери нормасини бажарди.

  • 22 сентябрь, 2024, 22:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Шахмат
TIGGO 2 PRO

Хабар берганимиздек, Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Бу галги мусобақада эркаклар терма жамоамиз кучли учликдан жой олган бўлса, аёлларимиз 12-ўринни эгаллади. Бундан ташқари яккалик баҳсларда айрим шахматчиларимиз юқори натижаларни қайд этишди. Жумладан:

- WIM Нодира Надиржанова шахмат олимпиадасининг 8 та турида иштирок этиб мағлубияциз 7 очко жамғариб, ўз тахтасида иккинчи ўринни эгаллади;

- GM Шамсиддин Воҳидов ўз доскасида биринчи ўринни эгаллади! Шамсиддин 45-Жаҳон шахмат олимпиадасининг 10 та турида иштирок этиб бирор марта ҳам мағлуб бўлмади;

- GM Нодирбек Абдусатторов ўз доскасида иккинчи ўринни эгаллади! Нодирбек 45-Жаҳон шахмат олимпиадасининг 11 та турида иштирок этиб бирор марта ҳам мағлуб бўлмади;

- Афрузани Ҳамдамова аёллар гроссмейстери (WGM) нормасини бажарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!